
Манчестер Юнайтед Лиссабоннинг Спортинг клуби ярим ҳимоячиси Салвадор Блопани ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. 18 ёшли футболчи Спортингнинг асосий жамоаси сафида фақат битта ўйин ўтказиб, унда Алверка дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлган (5:1).
Mail Sport хабарига кўра, "қизил иблислар" истеъдодли футболчини синчковлик билан кузатишмоқда ва яқин келажакда уни сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Блопа ўзининг универсаллиги билан ажралиб туради: у иккила қанотда деярли ҳар қандай позицияда тўп сура олади, аммо у кўпинча ўнг қанотда ўйнайди.
Ёш футболчининг Португалиянинг 19 ёшгача бўлган терма жамоаси сафида 8 учрашувда 2 та гол урганлиги ҳам унинг иқтидорини тасдиқлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.