date

Крис Ваддл: “Кейн жуда ақлли ҳужумчи”


Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Крис Ваддл “Бавария” клуби ҳужумчиси Гарри Кейннинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. "У, албатта, жуда яхши ва ақлли марказий ҳужумчи.

Баъзилар уни етарлича тез эмас, деб айтади ёки бошқа камчиликларини қидиради, лекин у фаолияти давомида қаерда ўйнамасин, доимо голлар уриб келган", — деди Ваддл SheKicks.net нашрига берган интервьюсида. Шунингдек, экспертнинг фикрича, Кейн ўзини Испания чемпионатида ҳам синаб кўриши керак.

Жорий мавсумда 32 ёшли инглиз футболчиси барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Крис Ваддл: “Кейн жуда ақлли ҳужумчи”