
Уэлс миллий жамоаси бош мураббийининг ёрдамчиси Пит Кремерс ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги Лихтенштейнга қарши ўйинни сарҳисоб қилиб берди. Беллашув уэлсликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Аввалроқ маълум қилинишича, бош мураббий Крейг Беллами дисквалификация сабаб жамоани бошқара олмаган. "Мен уни ўйин давомида кўрмадим.
Ўйиндан кейин у хотиржам ва ўзини тута билган ҳолатда эди", деди Кремерс BBC нашрига. Кремерс ўйинни қуйидагича изоҳлади: "Бундай ўйинларда одатда жамоалардан 5:0, 6:0 ёки 7:0 ҳисобига ғалаба кутишади.
Мураббийлар штаби сифатида биз ҳам яхши ўйин талаб қиламиз, аммо қўлга киритилган 3 очкодан мамнунмиз. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз мумкинлигини биламиз." Уэлс жамоаси гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш ва плей-офф ярим финалини ўз майдонида ўтказиш учун Шимолий Македонияни ўз уйида мағлуб этиши керак.
Ҳозирда иккала жамоада ҳам 13 очко бор. Гуруҳ етакчиси Бельгиянинг ҳисобида 15 очко бор ва улар Лихтенштейн билан ўйнайди.
Охирги тур 18-ноябрь куни бўлиб ўтади. Агар уэлсликлар "Кардифф Сити" стадионида ғалаба қозона олмаса, Беллами жамоаси Миллатлар Лигаси натижаларига кўра барибир плей-оффга йўл олади, аммо ярим финал ўйинини сафарда ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.