
Албания миллий терма жамоаси бош мураббийи Силвиньо Англияга қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги ушбу баҳс бугун, 16 ноябрь куни, Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
"Афсуски, уларни ярим йил аввалгидан кучлироқ деб тан олишимга тўғри келади. Биз тайёргарлик кўрамиз, гол уришга интиламиз ва яхши ўйин ўтказамиз. Бизни паст баҳоламаслик керак", - дея таъкидлади мураббий журналистлар билан суҳбатда.
Саралаш турнирининг етти туридан сўнг Албания 14 очко билан ўз гуруҳи жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Англия эса 21 очко тўплаб, биринчи ўринни эгалламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.