
Марсель клуби вингери Мейсон Гринвуд Франция чемпионати Лига 1нинг октябр ойидаги энг яхши футболчиси деб эълон қилинди. Овоз бериш натижаларига кўра, Гринвуд 38% овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринни Страсбург клуби футболчиси Хоакин Паничелли (32%), учинчи ўринни эса Нитсса вакили Софьян Диоп (30%) банд қилди. Октябр ойи Гринвуднинг ушбу мавсумдаги энг самарали даври бўлди.
Англиялик футболчи Гавр жамоасига қарши ўйинда тўртта гол уришга муваффақ бўлди, умумий ҳисобда эса у бир ой ичида тўртта ўйинда бешта гол урди. Унинг жамоаси Франция чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва ПСЖдан икки очко ортда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.