Фенербаҳче ўз уйида Штурмни Талиска ва Гринвуднинг голлари эвазига мағлуб этди

1 дақиқа ўқиш101
Фенербаҳче ўз уйида Штурмни Талиска ва Гринвуднинг голлари эвазига мағлуб этди

5-август куни Чемпионлар лигасининг учинчи Саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган дастлабки учрашувда Истанбулнинг Фенербаҳче клуби ўз майдонида Австриянинг Штурм жамоасини қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Майдон эгалари учрашувни жуда фаол бошлашди ва тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг 10-дақиқасида Керем Актуркоғлу узатиб берган тўпни Андерсон Талиска рақиб дарвозасига йўналтирди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида турк клуби яна бир чиройли ҳужумни уюштирди. Марко Асенсио томонидан етказиб берилган тўпни Мейсон Гринвуд аниқ зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда Фенербаҳче асосан ҳимояга эътибор қаратди ва дастлабки бўлимда қўлга киритилган икки тўплик устунликни охиригача сақлаб қолди. Ушбу жамоаларнинг жавоб ўйини 11-август куни Австрияда бўлиб ўтади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?