
Англия терма жамоасининг етакчи ҳужумчиси Харри Кейн ЖЧ-2026 борасидаги фикрларини баҳам кўрди. Унинг айтишича, “Бавария”даги Европа юлдузлари билан мундиал ҳақидаги суҳбатлар деярли ҳар куни давом этади ва бу жамоа ичида самимий рақобат муҳитини яратади.
Кейннинг таъкидлашича, Франция термаси энг кучли даъвогарлардан бири бўлиб қолмоқда. У клубдаги шериги Майкл Олиссе билан мундиалда нима содир бўлиши, қайси жамоа қай даражагача етиб бориши ҳақида тез–тез ҳазиллашиб туради.
«Албатта, Франция. Майкл билан жуда яхши муносабатдамиз. Келаси ёзда нима бўлишини кўп муҳокама қиламиз, кўпинча ҳазил тарзида. Дайо Упамекано билан ҳам худди шундай. Германия ҳам турнирда юқори мақсад қўйган — буни уларнинг ўзи билан суҳбатлашганда ҳам сезиш қийин эмас», — дейди Кейн.
Унга кўра, жамоа ичидаги бундай кечинмалар, мулоҳазалар ва ўзаро шўхликлар ҳар бир катта клуб ҳаётининг бир қисми. Кейннинг ўзи эса бу муҳокамалардан катта завқ олишини яширмади:
«Биз бир–биримиз билан соғлом рақобат қиламиз. Жаҳон чемпионатида ким чемпин бўлиши ҳақида кулгу билан баҳслашамиз. Бундай суҳбатлар менга ёқади, айниқса Майкл билан.»
Харри Кейннинг сўзларидан англашиладики, “Бавария” ичидаги муҳитда нафақат юқори даражадаги профессионаллик, балки самимий рақобат ва футболчиликқа хос руҳий яқинлик ҳам бор. Мундиал олдидан бундай ички муҳит ҳар бир футболчининг мотивациясини янада ошириши шубҳасиз.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.