
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель ЖЧ-2026 саралаш босқичида Албания устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мураббий ўйиннинг мураккаб кечганини, аммо инглиз футболчилари кўп вақт давомида ўйинни назорат қилганини таъкидлади.
"Бугун осон бўлмади. Биз ўйинни тўлиқ назорат қилаётган эдик, бироқ бир паллада назоратни қўлдан чиқардик.
Шунга қарамай, жамоа қийин дақиқаларни енгиб ўтди ва стандарт вазиятдан гол уриб, ўйинни очди. Бу жуда яхши бўлди.
Ўйинни хотиржамлик билан ғалаба билан якунлаганимиз эса ажойиб ҳолат. Ҳамма хурсанд, жамоа бу натижага лойиқ эди," — деди мураббий.
16-ноябрь куни Англия терма жамоаси сафарда Албанияни мағлуб этди ва икки жавобсиз гол урди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.