date

Тухель албанияликлар устидан ғалабани шарҳлади


Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Албания билан бўлиб ўтган ЖЧ-2026 саралаш ўйинидаги ғалабадан сўнг, жамоа таркибининг кучини ва захирадан майдонга тушган футболчиларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Мутаҳассиснинг сўзларига кўра, ҳозирги терма жамоада асосий таркибга тушаётган ҳар бир футболчи ўз ўрнини тўла-тўкис муносиб тарзда эгаллаган.

Шу билан бирга, Тухелнинг фикрича, ўйинни захирадан туриб кучайтириш қобилияти ҳам жуда муҳим. "Бизда жуда кучли таркиб бор ва ўйинни бошлаётган ҳар бир футболчи бунга лойиқ.

Аммо захирадан тушиб, ўйинга таъсир кўрсатиш – бу ҳақиқий имтиёз, ва йигитлар бу вазифани ажойиб тарзда уддалаяпти", – деди Тухель. Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси якшанба куни сафарда Албанияни икки жавобсиз гол билан мағлубиятга учратди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тухель албанияликлар устидан ғалабани шарҳлади