
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес ўзининг жамоа билан боғлиқ мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Аргентина футболчиси 2023 йил бошида "Бенфика"дан 121 миллион евро эвазига "кўклар" сафига қўшилган эди.
Ўтган мавсумда у Лондон клубига Конференциялар лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга ёрдам берди. "Челсидаги орзуйим?
Жамоа билан Чемпионлар лигаси ёки Премьер-лигада ғолиб бўлишни хоҳлайман. Бу ютуқлар клубимиз учун нақадар муҳимлигини биламиз", – деди Фернандес The Touchline нашрига берган интервьюсида.
"Челси" жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 11 турдан сўнг турнир жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди. Жамоа 22-ноябр куни сафарда "Бёрнли"га қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.