date

Реал Мадрид ҳимоячиси терма жамоани тарк этди


Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Дин Хойсен Испания терма жамоасининг Туркияга қарши бўлиб ўтадиган ўйинида иштирок эта олмайди. 20 ёшли футболчи илгари Грузияга қарши учрашувни ҳам машғулотда олган мушак жароҳати сабаб ўтказиб юборган эди.

Cope нашрининг хабарича, Хойсен саралаш босқичининг сўнгги тур учрашувига тайёргарлик кўрмайди ва "қизил фурия" сафини муддатидан аввал тарк этган. Шунингдек, футболчининг 23-ноябр куни "Эльче"га қарши "Реал"нинг навбатдаги учрашувида майдонга тушиши ҳам ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Испания ва Туркия терма жамоалари учрашуви 18-ноябрь куни бўлиб ўтади. Луис де ла Фуенте жамоасига жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун етарлича етти тўп фарқи билан мағлуб бўлмаслик кифоя қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид ҳимоячиси терма жамоани тарк этди