
Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг охирги турида Италия терма жамоасига Норвегияни 9 та гол фарқи билан мағлуб этиш талаб қилинди. Аммо Норвегия Миллий терма жамоаси Милан шаҳридаги афсонавий 'Сан-Сиро' стадионига бундай имкониятни бермасдан, ўйин тақдирини ўз томонига оғдиришга қатъий қарор билан келди.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Италия жамоаси ўз мухлислари олдида ҳисобни очди. 11-дақиқада Пио Эспозито Ди Марко ва Ретегининг чиройли ҳужумини голга айлантирди.
Бу ҳолатда Италия ўйинни тўлиқ назорат остига олгандек кўринса-да, Норвегия жамоаси иккинчи бўлимда бутунлай бошқа тактика билан майдонга чиқди. Норвегия ўйинчилари, айниқса, ҳужумда фаол ҳаракат қилиб, Италия ҳимоясини қийин аҳволга солиб қўйди.
63-дақиқада Антонио Нуса ҳисобни тенглаштирди. 78-дақиқада эса "Манчестер Сити"нинг юлдуз футболчиси Эрлинг Холанн ўзининг илк голини киритиб, Норвегияни олдинга олиб чиқди.
Орадан бир дақиқа ўтиб, яна Холанн ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди. Якуний зарбани эса 90-дақиқада Йорген Ларсен берди ва ҳисобни 4:1 кўринишига айлантирди.
Ушбу ғалаба Норвегияга гуруҳ босқичида биринчи ўринни таъминлаш имконини берди, шу билан бирга улар 1998-йилдан буён илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Италия эса энди плей-офф босқичида ўйнаши керак бўлади.
Агар улар бу босқичдан ўтолмаса, кетма-кет учинчи жаҳон чемпионатида иштирок этмасдан қолишади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.