
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн Албания дарвозасига иккита гол уриб, жамоасининг саралаш босқичидаги барча ўйинларда ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшди. Ушбу голлар Кейн учун терма жамоа сафида 77- ва 78-голлар бўлди.
Шу тариқа, Гарри Кейн миллий терма жамоа учун умумий голлар сони бўйича бразилиялик афсонавий футболчи Пеле рекордини ортда қолдирди. Пеле ўз фаолияти давомида миллий жамоа сафида жами 77 та гол урган эди.
Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023-йилдан буён Мюнхеннинг "Бавария" жамоасида тўп сурмоқда. У ўтган мавсумда Германия чемпионлиги унвонини қўлга киритиб, фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди.
Аввалроқ Кейн "Тоттенхем" таркибида ўйнаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.