date

Тиав Ибрагимович билан ишлашни тасвирлади


Германиялик ҳимоячи Малик Тиав бир неча йил давомида "Милан" жамоасида ўйнаган ва журналистларга Златан Ибрагимович билан ишлаш нимани англатишини сўзлаб берди. Ибрагимович талабчанлиги билан танилган.

Тиавнинг сўзларига кўра, Златан футболчиларга ривожланиш ва ўз устида ишлашга ёрдам бериш мақсадида уларга босим ўтказади. "Биз у билан жуда кўп суҳбатлашганмиз.

Златан ўз фикрларини аниқ ифода қилишни яхши билади. У нимани хоҳлашини очиқ-ойдин кўрсатади ва буни сизнинг фойдангиз учун қилади.

Шунинг учун у билан кўп мулоқотларимиз бўлган", – дея Малик Тиавнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it. Ҳозирда Германиялик футболчи Англиянинг "Ньюкасл" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тиав Ибрагимович билан ишлашни тасвирлади