date

Барселонада Балде ва Кунде ўйинидан хавотирда

Барселонада Балде ва Кунде ўйинидан хавотирда
Барселона ҳимоячилари Алехандро Балде ва Жюль Кунде ўйинлари мавсум давомида саволларни келтириб чиқармоқда. Mundo Deportivo хабариги кўра, клубда 22 ёшли испан ва 27 ёшли француз футболчиларининг жорий мавсумдаги ўйин даражасидан норози бўлишмоқда.

Ўтган мавсум билан солиштирганда, улар анча барқарорроқ ўйин кўрсатган эди. "Кўк-анорранглилар" муаммони ҳал қилиш йўлини изламоқда.

Балде ўйинидаги пасайиш чап қанот ҳимоясида етарли рақобат бўлмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, 2026 йилда "Барселона" ўз тарбияланувчиси, ҳозирда "Байер" сафида ўйнаётган Алехандро Гримальдони қайтаришга ҳаракат қилиши мумкин.

Уни 15-20 миллион евро эвазига сотиб олиш эҳтимоли бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселонада Балде ва Кунде ўйинидан хавотирда