
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳимоячиси Рикардо Калафьори "Тоттенхэм"га қарши келаётган дерби учрашувида майдонга тушиши кутилмоқда. 23 ёшли футболчи ноябрь ойида Италия терма жамоаси ўйинларини жароҳати сабаб ўтказиб юборган эди.
Аммо журналист Фабрицио Романо маълумотларига кўра, Калафьорининг жароҳати жиддий эмас ва у халқаро танаффусдан кейин сафга қайтади. "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета футболчига Премьер-лиганинг 12-турида, 23-ноябрь якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда умид қилмоқда.
Калафьори ушбу мавсумда "канонирлар" сафида жами 12 ўйинда қатнашиб, бир гол урган ва икки голга ассистентлик қилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.