
Парижнинг "ПСЖ" клуби Мадриднинг "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш имкониятини фаол ўрганмоқда. Журналист Саша Тавольерининг маълумотига кўра, парижликлар бир неча ҳафтадан бери трансфер шартларини таҳлил қилмоқда.
Ҳужумчининг ўзи Луис Энрике қўл остида ўйнаш ғоясига ижобий муносабат билдирмоқда. ПСЖ бош мураббийи аргентиналикнинг маҳоратини юқори баҳолайди ва 25 ёшли ҳужумчи унинг ҳужумкор ўйин тизимига мукаммал мос келади деб ҳисоблайди.
Манбага кўра, "Атлетико" Альваресни 120 миллион евро атрофидаги таклиф бўлган тақдирда сотишга тайёр. Жорий мавсумда Ла Лигада Альварес 12 ўйинда 7 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.