
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби марказий ҳимоячиси Усмон Диоманде Лондоннинг "Челси" ва "Арсенал" клублари эътиборини тортмоқда. Инлиз футболининг ушбу икки йирик жамоаси 21 ёшли Кот-д’Ивуар вакилини қўлга киритиш учун асосий даъвогарлар ҳисобланади ва 2026 йил ёзида трансферни амалга оширишга интилаётир.
Шу билан бирга, Истанбулнинг "Галатасарай" клуби ҳам Диомандени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган. Туркия клуби трансферни январ ойидаёқ амалга оширишга ҳаракат қилмоқчи, чунки улар рақобатда ғалаба қозонишнинг осонроқ йўли бу кечиктирмаслик деб ҳисоблашмоқда.
Transfermarkt порталига кўра, Усмон Диоманденинг нархи 45 миллион еврони ташкил этади. Жорий мавсумда у "Спортинг" сафида саккизта ўйинда майдонга тушган, бироқ самарали ҳаракатлар қайд этмаган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.