date

Далич: Модрич ўйинда қатнашади

Далич: Модрич ўйинда қатнашади
Хорватия футбол терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг охирги учрашуви – Черногорияга қарши ўйин олдидан фикр билдирди. Мазкур учрашув 17-ноябр куни Тошкент вақти билан соат 00:45 да ўтказилади.

Хорватия жамоаси ЖЧга чиқишни олдиндан таъминлаб, Фарер ороллари устидан қозонилган ғалаба эвазига гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва босимдан холи ҳолда ўйинга тайёрланмоқда. "Биз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб, бу муваффақиятни нишонладик.

Олдимизда мотивацияга тўла кучли рақиб билан оғир ўйин бор. Ушбу саралаш босқичидаги энг яхши натижани кўрсатишни хоҳлаймиз.

Ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз ва максимал мотивация билан майдонга чиқамиз", – деди Далич Хорватия футбол иттифоқи расмий сайтига берган интервьюсида. Шунингдек, Далич бир нечта бошқа футболчиларга имконият берилishini айтди ва халқаро майдонда таниқли Лука Модричнинг ҳам ўйинда қатнашишини тасдиқлади.

"Черногориядаги мухлислар Модрични кўришга лойиқ. Лука албатта майдонга тушади", – дея қўшимча қилди у.

Ҳозирги вақтда Хорватия 19 очко тўплаган бўлса, Чехия 13, Фарер ороллари 12, Черногория 9 ва Гибралтар 0 очкога эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Далич: Модрич ўйинда қатнашади