date

Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги молиявий можаро


Реал Мадрид ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2024 йил ёзида ПСЖдан кетганидан сўнг молиявий масалалар бўйича судлашишни давом эттирмоқда. Охирги суд мажлисида ҳужумчи Франция клубидан 240 миллион евро талаб қилаётгани маълум бўлди.

Ушбу сумма кечиктирилган маошлар, бонуслар, ишдан бўшатиш ва четлатиш учун компенсациялар, таътил учун тўловлар, шунингдек, психологик босим ва меҳнат шартларининг бузилиши билан боғлиқ даъволарни ўз ичига олади. Шу билан бирга, ПСЖ Мбаппедан 180 миллион евро зарар қоплашни талаб қилмоқда.

Мбаппе Реал Мадрид сафида ҳозиргача 75 ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол урган ва 7 та голли узатма амалга оширган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги молиявий можаро