date

Манчестер Юнайтед ҳужумчиси ой давомида майдонга туша олмайди


Бенжамин Шешко, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси, жароҳати туфайли тахминан бир ой давомида майдонга туша олмайди. Футболчи 8-ноябр куни АПЛ доирасидаги "Тоттенҳем"га қарши ўйинда (2:2) жароҳат олган эди.

У 60-дақиқада заҳирадан майдонга тушган, бироқ ўйин охирига яқин тиззасидаги оғриқ сабабли майдонни тарк этишга мажбур бўлган. Sky Sports хабарига кўра, текширувлар жиддий жароҳат йўқлигини тасдиқлаган.

Шунга қарамай, ҳужумчига тўрт ҳафтача танаффус қилиш тавсия этилган. Шешко ўтган ёзда "РБ Лейпциг"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтиб, беш йиллик шартнома имзолаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Юнайтед ҳужумчиси ой давомида майдонга туша олмайди