date

Эдин Терзич: Италиядан таклифлар бўлган


Босниялик мураббий Эдин Терзич 2024 йил ёзида кутилмаганда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидан ажралди ва ҳозирча иш жойисиз қолмоқда. Унинг сўзларига кўра, унга Италиянинг бир қанча клубларидан таклифлар бўлган, аммо у аниқ номларни ошкор қилишни истамаган.

"Мен ўзимга ва касбдошларимга ҳурмат билан муносабатда бўлишни жуда муҳим омил деб биламан. Шунинг учун аниқ номларни айтмайман, аммо Италиядан мен билан қизиқиш бўлган", - дея Терзичнинг сўзларини La Gazzetta Dello Sport нашри келтиради.

Эҳтимол, ушбу клублардан бири 2024 йил Стефано Пиоли билан хайрлашган "Милан" бўлиши мумкин эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эдин Терзич: Италиядан таклифлар бўлган