date

Норвегия мухлисаси Сан-Сирода зўравонликка учради


Норвегия терма жамоаси мухлисаси Италия ва Норвегия ўртасидаги "Сан-Сиро" стадионида бўлиб ўтган ўйинда нохуш воқеага дуч келди. Ўйин давомида ўзини ёмон ҳис қилган мухлиса ҳожатхонага йўл олди, бироқ у ерда бошқа бир нохушлик юз берди.

Стадионда ҳожатхоналар тозалиги учун масъул бўлган ходим, қизнинг сўзларига кўра, унга нисбатан жиноятга тенг бўлган ҳаракатлар содир этди. Унга нисбатан Европа давлатларининг кўпчилигида жинсий зўравонлик деб баҳоланувчи хатти-ҳаракатлар содир этилган.

24 ёшли жабрланувчи воқеа ҳақида дўстонасига айтди. Дўстонаси эса бу ҳолатни ўйиндаги стюардларга хабар қилди.

Стюардлар эса айбланувчини топишга муваффақ бўлишди. Ҳозирда у ўз айбини инкор этмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан полиция тергов ишларини олиб бормоқда, деб хабар беради derbyderbyderby.it.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Норвегия мухлисаси Сан-Сирода зўравонликка учради