
Словакия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Ганско бўлажак ЖЧ-2026 саралаши доирасида Германия терма жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. У Братиславада бўлиб ўтган аввалги ўйиндан фарқли равишда янги руҳдаги учрашув бўлишини таъкидлади.
Ганскога кўра, дастлабки ғалаба словак футболчиларига ишонч бағишлаган, бироқ бу сафар босим мезбонлар томонида бўлади. "Биз Братисладаги ўйиндан мутлақо фарқ қилувчи учрашувни кутяпмиз.
Ўша ғалаба бизга катта ишонч берди, энди эса барча босим немис жамоаси томонида бўлади. Биз Шимолий Ирландияни жума куни мағлуб этганимиздан сўнг, келаси учрашув ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлишини билардик," деди ҳимоячи.
Германия ва Словакия ўртасидаги учрашув 17-ноябрь куни соат 22:45 да Москва вақти билан бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.