
Франция терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Карим Бензема "қироллик клуби"нинг ҳозирги етакчиси Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Мбаппе энди анча пишиқ футбол кўрсатмоқда.
У кўп голлар урмоқда ва Мадридда ундан айнан шуни кутишади. "Ливерпул" ва "Атлетико" каби кучли рақибларга қарши ўйинларда Килиан ўз зиммасига масъулиятни олиши лозим.
"Реал" Мбаппе билан бирга Чемпионлар Лигасини ютишни умид қилмоқда. Аммо у якка ўзи жамоани совринга олиб кела олмайди.
Унга жамоадошларининг ёрдами керак бўлади," – дейди Бензема AS нашрига берган интервьюсида. 2025/2026-йилги мавсумда франциялик ҳужумчи Мадрид клуби сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.