date

«Барселона» 19 ёшли иқтидор учун 30 млн евро таклиф қилди

«Барселона» 19 ёшли иқтидор учун 30 млн евро таклиф қилди
«Васко да Гама» жамоасининг ҳужумчиси бўлган универсал футболчи Райан фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, Каталония клуби бразилиялик 19 ёшли иқтидор учун 25-30 миллион евро миқдорида таклиф қилган. Эслатиб ўтамиз, Райанни сентябрь ойида «Зенит» клуби ҳам сотиб олишга ҳаракат қилган, аммо рад жавобини олган эди.

Жорий мавсумда Райан барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва битта голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» 19 ёшли иқтидор учун 30 млн евро таклиф қилди