Кальцона Германиядан йирик мағлубиятга изоҳ берди

Словакия терма жамоаси бош мураббийи Франческо Кальцона Германия терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйин якунлари бўйича матбуот анжуманида иштирок этди. Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги учрашувида словаклар 0:6 ҳисобида мағлуб бўлишди.
"Ўйин жуда қийин кечди. Биз бундай кучли жамоага қарши ўйнашда қийналдик.
Шу вақтгача кўрсатган ўйинимиздан мамнунман. Ҳисобнинг бундай катта бўлиши ачинарли, аммо бу ҳақиқатни қабул қилиш керак", – деди мураббий УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.
"Мағлубиятлар бўлиб туради. Бундай жамоага қарши мағлубиятга тайёр бўлишимиз керак.
Энди бизда март ойидаги плей-офф учрашувларига тайёргарлик кўриш учун бир неча ой вақт бор", – дея қўшимча қилди Кальцона. Германия 15 очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда.
Словакия ҳисобида 12 очко, Шимолий Ирландияда 9 ва Люксембургда 0 очко мавжуд. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг