
Мадриднинг "Реал" жамоаси собиқ ҳужумчиси Карим Бензема клубга қайтиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. 2023 йилдан буён франциялик футболчи Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
"Агар Флорентино Перес ҳали ҳам "Реал"да бўлса, бу содир бўлиши мумкин. Мен ҳеч қачон Пересга рад жавобини бера олмайман.
Мен мадридистман. Буни юрагим билан ҳис қиламан.
Мадрид ҳали ҳам менинг шаҳрим. Нималар бўлишини кўрамиз", — дея Бенземанинг сўзларини келтиради Diario AS.
Жорий мавсумда 37 ёшли Бензема барча мусобақаларда жами 9 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга эришди. Ҳужумчининг "Ал-Иттиҳод" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Бензема "Реал" сафида "Олтин тўп" мукофотини қўлга киритган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.