
Собиқ Совет Иттифоқи терма жамоаси дарвозабони Анзор Кавазашвили Валерий Карпиннинг миллий терма жамоа ва клубдаги фаолиятини бир вақтнинг ўзида олиб боришининг салбий томонлари ҳақида фикр билдирди. 17-ноябр куни Карпин "Динамо"ни тарк этиб, фақат миллий терма жамоага эътибор қаратиш қарорини қабул қилди.
"Терма жамоа мураббийи клуб мураббийлари билан яқин алоқада бўлиши керак. Бу Карпиннинг муайян позициядаги футболчиларни излаш бўйича топшириқ бериши учун зарур.
Аммо у клуб мураббийлари билан қандай алоқада бўлиши мумкин, агар у уларга қарши ўйнаса?" - Кавазашвилининг сўзларини "Советский спорт" нашри келтирди. Карпин 2021-йилдан буён Россия миллий терма жамоасини бошқариб келмоқда.
2022-йилда жамоа халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилган ва шундан бери фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Айни пайтда Россия ФИФА рейтингда 30-ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.