date

"Андижон"да шовқинли ўзгариш: Шацких билан йўллар ажради

"Андижон"да шовқинли ўзгариш: Шацких билан йўллар ажради

"Андижон" клуби куни кеча мухлислар кутмаган хабарни расман эълон қилди — жамоа бош мураббийи Максим Шацких билан келишув бекор қилинди. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, Шацких жамоага жорий йил 13 май куни бош мураббий этиб тайинланган эди. У билан тузилган шартнома 31 декабргача амал қилиши керак бўлган, аммо клуб раҳбарияти ва мутахассис ўзаро келишув асосида келишувни муддатидан аввал тўхтатишга қарор қилишди.

Клуб раҳбарияти Шацкихнинг олти ойлик фаолиятини эътироф этар экан, унинг меҳнати ва саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этди. Мураббий жамоани яхшилашга, ўйинни тизимли тарзда ривожлантиришга ҳаракат қилгани таъкидланди.

Шацких бош мураббий сифатида 24 та расмий ўйинда жамоани бошқарди. Ушбу баҳсларда "Андижон" 5 маротаба ғалаба қозонган, 9 марта дуранг қайд этган ва 10 марта мағлубиятга учраган. Шу билан бирга, Осиё Чемпионлар лигаси 2 босқичида жамоа 4 та ўйинда дарвозасини голсиз сақлаб қолгани, мағлубиятсиз серия қайд этилгани эътиборга сазовор, деб баҳоланди.

Мураббийнинг кетиши ортидан жамоа вақтинчалик равишда Акмал Шораҳмедовга топширилди. У кейинги учрашувга — 21 ноябрь куни "Бобур арена"да "Хоразм"га қарши бўладиган беллашувга жамоани тайёрлайди.

Клуб ўз баёноти якунида Шацкихга миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида омад тилади. Мухлислар эса жамоадаги янги босқич қандай давом этишини қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Андижон"да шовқинли ўзгариш: Шацких билан йўллар ажради