date

Монако мураббийи Погба ҳақида эҳтиёткор фикр билдирди


Франциянинг "Монако" клуби ярим ҳимоячиси Пол Погба ёзги трансфердан сўнг ҳали жамоа сафида дебют ўйинини ўтказа олмади. Аввалига у ўз спорт формасини тиклаш билан банд бўлган бўлса, кейинчалик соғлиқ муаммолари юзага келди.

Футболчининг ҳозирги ҳолати ҳақида "Монако" бош мураббийи Себастьен Поконйоли ўз фикрларини билдирди. "Биз ҳолатни жорий вазиятга қараб баҳолаймиз.

Погбанинг қайтиши яқин эканлигига умид қиламан. Аммо охирги марта шундай деб айтганимда...

Олдиндан бирор нарса дейишни истамайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, у қайтишга ва юқори даражада ўйнашга қаратилган.

Бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқ. Менинг вазифам — унга мураббийлар штаби билан биргаликда ёрдам бериш", — деди Поконйоли Goal нашрига берган интервьюсида.

Ҳозирда "Монако" Франция чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Монако мураббийи Погба ҳақида эҳтиёткор фикр билдирди