date

Исмоилов: Алиевга танбеҳ бердим, чунки ватан шаъни турибди

Исмоилов: Алиевга танбеҳ бердим, чунки ватан шаъни турибди
Бугунги ўйинда Алиев билан боғлиқ ҳолат мухлислар орасида катта муҳокамага сабаб бўлди. Терма жамоа мураббийларидан бири Ислом Исмоилов ушбу вазият юзасидан фикр билдирар экан, танқидлар бўлиши мумкинлигини тан олди. Аммо у учун энг муҳими — жамоа ва ватан шаъни эканини таъкидлади.

Исмоиловнинг айтишича, ўйин олдидан футболчилар билан узоқ суҳбат ўтказилиб, қандай вазият бўлмасин, ҳиссиётга берилмаслик ва провокацияга учмаслик қатъий огоҳлантирилган. Шунга қарамай, майдонда кутилмаган ҳолат юзага келгани мураббийни ранжитган. У ушбу вазиятдан кейин футболчига керакли танбеҳ берилганини ва бу қарорни тўғри деб билишини айтди.

Мураббийнинг фикрича, бундай ҳолатлар футболчилар учун муҳим сабоқ бўлади. “Булар энди бола эмас, профессионал футболга қадам қўйишяпти”, — деди Исмоилов. Унга кўра, бу каби вазиятлар спортчилар масъулиятини янада кучайтиради.

Исмоилов ечиниш хонасида ҳеч қандай тушунмовчилик қолмаганини, барча масалалар ўз вақтида ҳал этилганини маълум қилди. У футболчиларни қўллаб-қувватлаганини айтиб, жамоа руҳияти барқарор эканини ва келгусида бундай вазиятларга йўл қўймаслик учун иш олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Исмоилов: Алиевга танбеҳ бердим, чунки ватан шаъни турибди