
Бразилиялик ҳужумчи Антони "Бетис"га ўтиш қарорини изоҳлаб, Мюнхеннинг "Бавария" клубига ўтмаганини маълум қилди. "Бавария" ёзги трансфер ойнасининг сўнгги 24 соатида мени трансфер қилишга ҳаракат қилди.
Клуб раҳбарияти шахсан менга қўнғироқ қилди. Биз суҳбатлашдик, у ҳар доим менинг ўйин услубимнинг катта ишқибози бўлганини айтди.
Аммо мен "Бетис"га сўз берган эдим ва уларни хафа қила олмадим", — деди Антони Globo нашрига. Антони 1-сентябр куни "Бетис" сафига "Манчестер Юнайтед"дан ўтган эди.
25 ёшли футболчининг жорий мавсумдаги статистикаси ҳайратланарли: у 11 ўйинда 6 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг "Бетис" билан меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача тузилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.