date

Зидан Франция терма жамоасига ҳали рози эмас


Франция терма жамоасида тез орада мураббийлик ўзгаришлари кутилмоқда. Диде Дешам жамоани 2026-йилги Жаҳон чемпионатига олиб боради, аммо мундиалдан сўнг у ўз лавозимини тарк этиши аллақачон маълум.

57 ёшли мутахассиснинг ўрнини, катта эҳтимол билан, Зинедин Зидан эгаллаши мумкин. Аммо Мадриднинг собиқ «Реал» клуби бош мураббийи ҳозирча «уч ранглилар» билан ҳеч қандай келишувга эришгани йўқ, деб хабар бермоқда инсайдер Фабриччо Романо.

Маълум қилинишича, ҳозирча ишсиз бўлган Зидан Дешамга ҳурмат сифатида муддатдан аввал шартнома имзолашни режалаштирмаяпти. Ҳозирги пайтда Франция Футбол Федерацияси тўлиқ эътиборини 2026-йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарликка қаратган.

Ушбу мундиал АҚШ, Канада ва Мексикада июн-июл ойларида бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зидан Франция терма жамоасига ҳали рози эмас