
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг “Барселона” давридаги энг яхши лаҳзалари ҳақида гапирди. Гвардиола 2008-2012 йилларда “кўк-анорранглилар”нинг бош жамоасини бошқарган эди.
“Қайси бирини танлашни билмайман... “Барселона”даги давримдан кўз олдимга дарҳол Ла Лига чемпионлиги ва Мадридда “Реал” устидан 6:2 ҳисобидаги ғалаба келади.
Шунингдек, иккинчи Чемпионлар лигаси ғалабаси ҳам алоҳида ёдда қолган”, — дейди Гвардиола RAC1га берган интервьюсида. Маълумот учун, Хосеп Гвардиола қўл остида “Барселона” Чемпионлар лигасини 2009 ва 2011 йилларда қўлга киритган.
Ҳар икки финалда каталонияликлар “Манчестер Юнайтед”ни мағлубиятга учратган: 2:0 ва 3:1 ҳисобида. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.