
Бавария ўнг қанот ҳимоячиси Саша Бое яқин орада клубини ўзгартириши мумкин. Мюнхен клуби бош мураббийи Венан Компани 25 ёшли футболчига унчалик ишонч билдирмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Бавария бу футболчи бўйича таклифларни қабул қилишга тайёр, ҳаттоки Боенинг агентлари аллақачон унга янги иш берувчилар қидиришни бошлашган. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо берган маълумотга кўра, яқинда Саша Боенинг хизматлари Италиянинг Ювентус клубига таклиф қилинган.
Қизиқ факт шуки, Бое ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ҳам Ювентусга таклиф қилинган, аммо ўша вақтда туринликлар бу имкониятдан воз кечишган эди. Transfermarkt экспертлари Саша Боенинг трансфер қийматини 18 миллион еврога баҳолашган.
Бавария уни 2024 йил бошида Галатасарайдан 30 миллион еврога сотиб олган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.