
Англия миллий терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухел ўнг қанот ҳимоячиси позициясидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. Мадриднинг "Реал" клуби вакили Трент Александер-Арнольд июн ойидан бери "уч шерлар" сафида майдонга тушмаяпти.
27 ёшли футболчи ноябр ойлик йиғинларни ҳам ўтказиб юборди. Яқинда Албания билан бўлиб ўтган ўйинда ўнг қанот ҳимоясида Леверкузеннинг "Байер" клуби футболчиси, илгари "Ливерпул"да ўйнаган Жарелл Куанса ўрин олди.
"Куанса ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатидан кейин "Байер" сафида бирорта ҳам ўйинни ўтказиб юбормади. Ҳозирги вақтда у ўнг қанот ҳимоячиси позициясида бизнинг иерархиямизда Трентдан юқори ўринда туради", – деди Тухел The Touchline нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Александер-Арнольд ва Куанса жорий йил ёзида "Ливерпул"ни тарк этишган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.