
Мадриднинг "Реал" жамоаси марказий ҳимоячиси Эдер Милитао Бразилия терма жамоаси таркибидаги ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Ҳимоячи сешанба куни Тунисга қарши ўйиннинг 60-дақиқасида алмаштирилди.
Бу учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Cope хабар беришича, 27 ёшли футболчи сон мушакларидаги ноқулайлик сабаб майдонни тарк этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Милитао жиддий жароҳатдан қочиб қутулган. Футболчининг тикланиш муддати Мадридга қайтгач ўтказиладиган тиббий кўрикдан кейин аниқланади.
"Реал"нинг навбатдаги учрашуви 23-ноябр куни Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.