
Беш йил аввал "Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Стив Финненнинг бизнесдаги муваффақиятсизликлари ҳақида хабар берган эдик. У 2005 йилда "Милан"га қарши афсонавий Чемпионлар Лигаси финалини ютган жамоанинг бир қисми эди.
Энди эса у ўз туғилган укаси сабабли бутунлай банкротлик ёқасида. Укаси унга суд орқали даъво қилган ва натижада Финнен молиявий қийинчиликларни енгиб ўтишга мажбур бўлмоқда.
Муаммо шундаки, Финненнинг молиявий имкониятлари жуда чекланган ва у ўз спорт совринларини сотишга мажбур. Тўловларда кечикишлар эса бошқа молиявий харажатларни келтириб чиқармоқда ва 49 ёшли собиқ футболчининг қарзлари қор тўпи сингари ўсиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ирландиялик футболчи ўз фаолиятини 2010 йилда якунлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.