date

Родриго "Реал"ни тарк этиши мумкин

Родриго "Реал"ни тарк этиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Родриго ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли жамоани тарк этиши мумкин. Бразилиялик вингер жорий бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида жуда кам ҳолларда асосий таркибда майдонга тушмоқда.

Diario AS нашрининг хабарича, Туркиянинг "Галатасарой" клуби бу вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва 24 ёшли юлдузни қишки трансфер ойнасида ижарага олиш ҳақида ўйламоқда. Transfermarkt сайти маълумотига кўра, Родригонинг трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Жорий мавсумда футболчи "Реал" таркибида барча мусобақаларда 13 та ўйинда қатнашиб, иккита голли узатма амалга оширган. Ёзги трансфер ойнасида ушбу футболчига Англия Премьер-лигасининг йирик клублари қизиқиш билдирган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Родриго "Реал"ни тарк этиши мумкин