
Мадриднинг "Реал" клуби винегри Франко Мастантуоно жамоада эришмоқчи бўлган мақсадлари ҳақида гапирди. Аргентиналик футболчи Ла Лига грандига 18 ёшга тўлганида, яъни август ойида қўшилди.
Испанияга кўчиб ўтишдан аввал у ўз ватанида "Ривер Плейт" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. "Ҳали ўзимнинг энг юқори даражамга чиқмадим.
"Ривер Плейт"да ўзимни кўрсата олдим, аммо бу менинг фаолиятимдаги чўққи эмас. Мен меҳнат қилишда давом этаман ва ўзимни янада такомиллаштираман.
"Реал" – дунёнинг энг яхши клуби, ва мен бу жамоада узоқ йиллар ўйнашни истайман", – деди Мастантуоно "Мадрид Хтра"га берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, футболчи "Реал" сафида ўтказган 12 учрашувда битта гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.