date

Шотландия 1998 йилдан бери илк бор мундиалда

Шотландия 1998 йилдан бери илк бор мундиалда
Шотландия терма жамоаси Данияни мағлуб этиб, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олди (4:2). Стив Кларк бошчилигидаги жамоага фақат ғалаба керак эди ва керакли натижа ўйин охирида қўлга киритилди.

Меҳмонлар 82-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди, бироқ шотландлар 93-дақиқада Керан Тирни ёрдамида яна олдинга чиқишди. 99-дақиқада эса Кенни Маклин марказий чизиқдан аниқ зарба йўллаб, Даниянинг имкониятларини буткул йўққа чиқарди.

Шотландия терма жамоаси сўнгги олти мундиалнинг бирортасига чиқа олмаган эди. Энди жамоа 1998 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Дания эса йўлланма учун баҳорни кутиб, плей-офф ўйинларида кураш олиб боради. 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичи АҚШ, Канада ва Мексикада 11 июндан 19 июлгача ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шотландия 1998 йилдан бери илк бор мундиалда