
Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2026-йилги Жаҳон чемпионати Европа саралаш босқичида энг яхши тўпурар бўлиш учун ишончли тарзда пешқадамлик қилди. "Манчестер Сити" вакили саралашнинг саккизта учрашувида рақиб дарвозасини 16 марта ишғол этишга муваффақ бўлди.
25 ёшли футболчи УЕФА ҳудудидаги тўпурарлар рейтингида яққол устунлик қилди. Энг яқин таъқибчилари бўлган Нидерландиялик Мемфис Депай, Австриялик Марко Арнаутович ва Англиялик Гарри Кейн бор-йўғи саккизтадан гол уриб, Холанднинг натижасига ярми билан етиб келди.
Норвегия терма жамоаси 1998-йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Эрлинг Холанд учун эса 2026-йилги мундиал миллий жамоа билан ўтказадиган биринчи катта турнир бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.