
“Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта Лионель Месси шарафига “Камп Ноу” стадиони ёнида ҳайкал ўрнатиш режаси ҳақида изоҳ берди. “Ҳайкал ўрнатиш таклифи ҳали Месси оиласига тақдим этилмади.
Аммо ҳайкал ҳам, Месси шарафига бағишланган ўйин ҳам албатта амалга оширилади”, — деди Лапорта, унинг сўзларини Barca Universal нашри келтиради. Маълумки, шанба куни “Барселона” янгиланган “Камп Ноу”да илк ўйинни ўтказади.
Ҳозирча стадион тахминан 45 минг мухлисни қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Стадионнинг тўлиқ очилиши эса келаси ёзга режалаштирилган бўлиб, шу вақтгача барча ишлар якунланади.
Жорий йилнинг 22-ноябр куни “Барселона”нинг рақиби Бильбао шаҳри вакили “Атлетик” клуби бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.