date

Рафинья, Ямал ва Педрининг ҳолати маълум бўлди


“Барселона” футболчилари Рафинья, Ламин Ямал ва Педрининг жисмоний ҳолати бўйича маълумотлар пайдо бўлди. Ушбу маълумотлар Barca Universal саҳифасида журналистларнинг ижтимоий тармоқдаги ёзувларидан йиғилган.

Ҳужумчи Рафинья машғулотнинг бир қисмини асосий гуруҳ билан яхши ҳис-туйғулар билан ўтказди. Ламин Ямал эса машғулотни залда давом эттирди.

Ярим ҳимоячи Педри эса сешанба куни гуруҳ билан машғулот ўтказиши керак эди, бироқ унга гастроэнтерит халақит берди. Ҳозирда “Барселона” Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ханс-Дитер Флик жамоаси пешқадам “Реал”дан уч очкога ортда қолмоқда. “Барселона” навбатдаги ўйинини 22-ноябрь куни “Камп Ноу” стадионида “Атлетик”га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья, Ямал ва Педрининг ҳолати маълум бўлди