
Челси ярим ҳимоячиси Коул Палмер Коббемдаги "кўклар"нинг машғулот майдонида машғулотларни қайта бошлади. Бу ҳақда бир қанча инглиз оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Англиялик футболчи жароҳатланган қовурғаси безовта қилмаса, жисмоний юкламаларни аста-секин ошириб боришни режалаштирмоқда. У УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши навбатдаги ўйинга қайтишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, Палмер сентябрь ойи ўрталаридаги жароҳат сабаб ўйнай олмаяпти. У охирги бор майдонга "Манчестер Юнайтед"га қарши АПЛ учрашувида (1:2) чиққан эди.
Шу пайтдан буён деярли икки ой давомида ўйинларда қатнашмаяпти. Жорий мавсумда 23 ёшли англиялик футболчи атиги тўртта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.