
Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин сербиялик Новак Жокович устидан 7:6 (10:8), 5:7, 2:6, 7:6 (7:5), 6:4 ҳисобида қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Новакдан узр сўрайман ва унинг учун афсусдаман, чунки бугун мен шу қадар яхши ўйин кўрсатдим. Ҳаттоки ўзимни ўзим ҳайрон қолдира олдим.
Жамоамга, онамга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сизлар жуда яхши ишладингиз. Учинчи сетдан бошлаб ўзимда оғриқ ҳис қила бошлагандим, шу боисдан ҳам бу учрашувда қандай қилиб ғалаба қозонганимни айтиб бера олмайман», — дея гапирди Истомин кортнинг ўзида берган интервьюсида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар