date

Кроос: Винисиус рақибларни асабийлаштириши мумкин


Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос ўз вақтида жамоадоши Винисиус Жуниор билан бўлган муносабатлари ҳақида гапирди. Маълумки, бразилиялик футболчи кўпинча ўзининг провокацион хатти-ҳаракатлари учун танқид қилинади.

"Мен Винисиусга бир неча марта бундай ҳаракатларни бас қилиши кераклигини айтганман. Чунки унинг хатти-ҳаракатлари туфайли жамоа зарар кўраётгандек туюларди.

Мен уни тушунаман, бу рақибларни, ҳакамларни ёки томошабинларни асабийлаштириши мумкин. Бундай вазиятлар жамоага қарши ишлаши мумкин.

Мен кўп марта Винисиусни майдонда тинчлантиришга ҳаракат қилганман ва унга: "Сен жуда яхши футболчисан, нега бундай қилиш керак?" деб айтганман," – деди Кроос AS нашрига берган интервьюсида. "Реал" айни дамда Испания чемпионатида етакчилик қилмоқда ва "Барселона"дан уч очкога олдинда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кроос: Винисиус рақибларни асабийлаштириши мумкин