
Никлас Фюллкругнинг "Вест Хэм"даги фаолияти якунланмоқда, энди эса немис ҳужумчиси янги жамоа қидиришга тушди. Бу ҳақда Onefootball хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчига "Милан" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб 2024-йилда бу вариантни кўриб чиққан, бироқ ўшанда Тамми Абрахамга устунлик берилган эди.
Ҳозирда "Милан" ҳужумчиларининг ўйини билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмоқда. Сантьяго Хименес ҳали ҳам Италия чемпионатида гол ура олмаяпти, бу эса ҳужум чизиғида Кристофер Нкунку ва Рафаэл Леау каби футболчилардан фойдаланишга олиб келди.
Бундан ташқари, "Милан" ёзда эркин агент сифатида Роберт Левандовски билан шартнома имзолашни ҳам режалаштирмоқда. Никлас Фюллкруг жорий мавсумда 7 та ўйинда майдонга тушган, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.
32 ёшли футболчи сўнгги бир ой давомида жароҳат сабабли сафдан чиққан. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.