date

Милитао тикланиш муддати маълум қилинди


Бразилия терма жамоаси таркибида жароҳат олган "Реал" ҳимоячиси Эдер Милитаонинг тикланиш муддати ҳақида маълумот пайдо бўлди. Мадрид клуби футболчининг ташхиси ҳақида хабар берди, аммо тикланиш муддати бўйича расмий баёнот бермади.

Marca нашрининг хабарига кўра, Милитао тўлиқ тикланиши учун тахминан икки ҳафта керак бўлади. Бразилиялик футболчи "Реал"нинг 23-ноябр куни "Эльче", 26-ноябр куни "Олимпиакос", 30-ноябр куни "Жирона" ва 3-декабр куни "Атлетик"га қарши ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.

Ҳозирда Хаби Алонсонинг ихтиёрида учта марказий ҳимоячи – Дин Хойсен, Рауль Асенсио ва Давид Алаба бор. "Реал" Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги "Барселона"ни уч очкога ортда қолдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Милитао тикланиш муддати маълум қилинди